UZ

Сўнгги янгиликлар

23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  1 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  61 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  0 22:52Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"  3 22:43АПЛ. "Арсенал" "Ньюкасл"га қарши ўйинда камбэк қайд этиб, ғалабага эришди   22 22:20"Насаф"нинг "Ал Ҳилол"га қарши ўйиндан олдинги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"  1 21:19"Ал Ҳилол"нинг Қаршидаги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  7 21:08Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган ва Файзуллаев захирадан майдонга тушган ўйинда "Башакшехир" мағлуб бўлди, "Ризеспор"да ҳам 0 очко  20 20:44Симоне Инзаги: "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди"  6 19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  6 19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  12 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5 18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  1 17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  8

Урганчда хотира турнири ўтказилди Янгиликлар

Урганчда хотира турнири ўтказилди

Ўтганлар хотирасини ёдлаб, уларнинг руҳини шод этиш халқимизнинг азалий эъзозли анъаналари сирасига киради.
Албатта, Урганч шаҳрида 2001-2002 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Мирзабек Абдуллаевнинг  хотирасига бағишлаб уюштирилган навбатдаги турнир шулар сирасидандир.
  
У ҳаёт даврида Хоразм вилояти халқ таълими бошқармасига қарашли 2-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактабида  10 йил мобайнида ёшларга “чарм тўп” ўйини сир-асрорларини ўргатиб келди. Кутилмаган касаллик уни икки йил муқаддам  ёруғ оламдан олиб кетди. М. Абдуллаев ҳаёт бўлганида 3 январь куни ўзининг 30 ёшини нишонлаган бўлар эди…
  
Айнан, шу куни унга ҳурмат ва эҳтиром рамзи сифатида Хоразм вилояти футбол федерацияси, вилоят “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти, 2-сон БЎСМ раҳбарияти ташаббуси билан ўсмирлар ўртасида илк бор мини футбол бўйича хотира турнири ташкил этилди. Унда ваҳанинг Урганч шаҳри, Гурлан ва Урганч туманларидан ташриф буюрган 11 та жамоа иштирок қилди.
  
Якуний натижаларга кўра,  вилоят марказидаги Наврўз шаҳарчасининг “Наврўз” жамоаси (мураббийи Отабек Абдуллаев) турнир ғолиби бўлди. Иккинчи поғонага урганчнинг “Локомотив-БФК” мини футболчилари жойлашишди. Фахрли учинчи ўринга 2-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг “Дўстлик” ва “Жайҳун” жамоалари лойиқ кўрилди.
  
Мусобақанинг ёпилиш маросимига ташкилотчилар, Мирза Абдуллаевнинг  ҳамкасблари, дўстлари ва оила аъзолари жам бўлишди. Ўз навбатида совринли ўринларни эгаллаган жамоалар диплом ва совғалар билан тақдирланишди.

            
Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика