UZ

Сўнгги янгиликлар

22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  0 22:15Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди  0 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди   29 21:07Акмал Мозговой БАА клубига ўтди  4 20:20Ўзбекистонлик ҳакамлар Президент кубоги (Индонезия) мусобақасида фаолият олиб боришади  0 19:47Анчелотти "Олтин тўп"га муносиб бўлган, лекин қўлга киритолмаган футболчи номини айтди  6 19:20"Антверпен" янги аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"  24 18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  15 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  2 18:08МЮ ва бошқалар Дуглас Луис учун курашмоқда   0 17:41VAR ишламаган, иккита камерада трансляция қилинган "Динамо" – "Насаф" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  6 17:19Артета янги трансфердан мамнун: "Субименди "Арсенал"га жуда мос келади"  0 16:50"Манчестер Юнайтед" "Палмейрас" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 16:22Ракитич футболчилик фаолиятини якунлади  3 15:59Сон Хён Мин "Лос-Анжелес"га ўтишдан бош тортди  1

"Универсиада-2016": Фарғона терма жамоаси бош соврин учун курашади Янгиликлар

"Универсиада-2016": Фарғона терма жамоаси бош соврин учун курашади

Маълумки, эртага Фарғонада уч босқичли ноёб спорт мусобақаларининг сўнгги бўғини – Универсиада баҳслари старт олади.
Айни кунларда вилоятимизда ушбу спорт байрамига катта тайёргарлик кўрилмоқда.

Универсиада баҳслари сирасига кирувчи 15 та спорт тури бўйича ғолиблар аниқланади.

Спорт ўйинларининг футбол мусобақасида бош соврин учун тўртта терма жамоа кураш олиб боради. Булар саралаш босқичида муваффақиятли иштирок этган – Фарғона вилоят терма жамоаси, Самарқанд вилояти терма жамоаси, Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоаси ва Тошкент шаҳри терма жамоаси.

Ушбу тўртта терма жамоа олимпия тизимида баҳсга киришишади. Ярим финалда ғалаба қозонган жамоалар финалда тўп суришади. Ярим финалда мағлубиятга учраган жамоалар эса учинчи ўрин учун баҳслашишади.

Ўйинлар Фарғона давлат университетининг спорт соғломлаштириш ўйингоҳида (собиқ “Марказий” стадион) бўлиб ўтади. Ўйинлар бошланиш вақти: соат 8:00 ва 10:00.

Ўйинлар катта эҳтимол билан 27 ва 28 май кунлари бўлиб ўтади. Бу борада кейнроқ батафсил маълумот берамиз.

Баҳром Ҳайдаров бошқараётган Фарғона вилоят терма жамоаси сафидан Сардор Мирзаев (“Локомотив”), Павел Смоляченко (“Бухоро”), Иқбол Бобохонов (“Андижон”), Шукурали Пўлатов, Дилёрбек Эрматов (“Нефтчи”) ва Иқбол Маликжонов (“Қўқон-1912”) каби тажрибали футболчилар билан бир қаторда биринчи лига тўп сураётган бир қатор ўйиничилар жой олишган.

Баҳром Ҳайдаров шогирдлари мусобақа ғолиблиги учун кураш олиб боришади. Бу борада вилоятимиз терма жамоасига омад тилаб қоламиз.

Аброр Деҳқонов
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика