Унаи Эмери: "ПСЖ "Барселона"дан учралган мағлубият тасодиф эканлигини исботлади"

Tolibjon Qosimov
20 мар 2017, 19:08
ПСЖ бош мураббийи Унаи Эмери Франция чемпионати 30-турида "Лион" устидан қозонилган ғалаба (2:1)нинг муҳимлигини айтиб ўтди.
"Биз учун "Лион"ни мағлуб этиш муҳим эди, сабаби "Монако"ни қочиб кетишга йўл қўйиб бўлмайди. Қишки танаффусдан кейин биз 19 учрашувда 16 ғалабани қўлга киритдик ва фақат "Барселона"дан мағлубият қабул қилиб олдик. Ўз натижаларимиз билан каталонияликлардан учралган мағлубият тасодиф эканлигини исботладик", - дейди Эмери.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net