Умтити собиқ жамоасига қайтиши мумкин

Mirjalol Normatov
18 июл 2021, 13:40
"Лион" "Барселона" ҳимоячиси Самюэль Умтитининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

"Sport.es" хабарига кўра, клуб футболчини бир йилга ижарага олишни ўйламоқда. Яқин вақтлар ичида томонлар бу борада музокараларни бошлайди.

27 ёшли футболчи "Лион" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2016 йилнинг ёзида 25 миллион евро эвазига "Барселона"га ўтганди. Ўтган мавсумда Умтити барча турнирларда 16 ўйинда қатнашди.

Унинг клуби билан келишуви 2023 йилга қадар давом этади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sport.es