UZ

Сўнгги янгиликлар

13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  0 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  4 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  1 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  7 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  30 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  10 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  14 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1

Умтити "Барселона"дан кетмоқчи эмас, ҳимоячи шартномани узайтирмоқчи Янгиликлар

Умтити "Барселона"дан кетмоқчи эмас, ҳимоячи шартномани узайтирмоқчи

Умтити каталонияликлар сафини тарк этмоқчи эмас.

Франциялик футболчи якунланган мавсумда атиги 16 та ўйин ўтказган, шундан 13 тасида Ла Лига доирасида майдонга тушган. Декабрь ойида футболчи тиззасидан олган жароҳатини тиклаган бўлса-да, у ҳамон камдан-кам ҳолларда майдонга тушмоқда. "Барcелона" ҳимоячини сотмоқчи, аммо Умтити жамоадан кетиш ҳақида ўйламаяпти. Бундан ташқари, французнинг атрофидагилар унинг Каталония клуби билан шартномани узайтириш ниятида эканига ишонишади. Умтитининг амалдаги шартномаси 2023 йил ёзида тугайди.

Самуэлга бошқа жамоалардан таклифлар йўқ, аммо футболчи "Барселона"дан кетишни ҳатто ўйлаб кўргани йўқ. Умтити ўзини яхши формада деб ҳисоблайди ва асосий таркибдан жой олиш учун курашишга тайёр. Футболчи вазн ташлаган ва ўзини янада яхши ҳолатда ушлаб туриш учун парҳез тутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Зенит"нинг Умтитига қизиқаётгани ҳақида миш-мишлар тарқалганди .

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика