Уммон мартда иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади

Xayrulla Xoliqov
25 фев 2021
Уммон терма жамоаси ҳам жаҳон чемпионатига боришга ҳаракат қилмоқда.

Уммон футбол ассоциацияси миллий терма жамоа 8-11 март кунлари дастлаб Мускатда, сўнгра Дубайда йиғин ўтказишини маълум қилди. 11 мартдан бошланадиган Дубай йиғини 26 мартга қадар давом этади. 

БААдаги йиғин чоғида Уммон МТЖ иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Бу ўйинлар Иордания (20 март) ва Ҳиндистон (25 март) терма жамоалари билан бўлиб ўтади. 

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Уммон терма жамоасига хорватиялик машҳур мутахассис Бранко Иванкович мураббийлик қилмоқда. 


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: the-afc.com