UZ

Сўнгги янгиликлар

14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  1 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  4 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  22 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4

Уммон етакчиси – Али Ал Ҳабси Янгиликлар

Уммон етакчиси – Али Ал Ҳабси

Эртанги рақибимиз Уммон терма жамоасининг энг номдор ва таниқли футболчиси Али Ал Ҳабси эканлигини кўпчилик билса керак.
Айни пайтда Англиянинг “Уиган” клуби шарафини ҳимоя қилаётган Ал Ҳабси терма жамоа сардори ҳисобланади.

1981 йилда туғилган Али Ал Ҳабси шу пайтгача терма сафида 92та ўйинда майдонга тушиб, бу борада ўзига хос рекорд ўрнатган. У иккита Осиё Кубогида қатнашган дарвозабон ҳисобланади.



Клублардаги фаолият
2002-2003 йилда Уммоннинг “Ал Наср” клубида фаолият олиб борган Ал Ҳабси бир йилдан сўнг Норвегияга йўл олди ва Ослонинг “Лин” жамоаси шарафини уч йил давомида ҳимоя қилди. Шундай қилиб у Уммондан Европага йўл олган биринчи футболчи бўлди. 2004 йилги мавсумда эса у Норвегия чемпионатининг “Энг яхши дарвозабони” деб топилди.

2006 йил “Болтон”га кўчиб ўтган Ал Ҳабси бир йил умуман майдонга тушмади. Фақат 2007 йилга келибгина Лига Кубогида “Фулхэм”га қарши майдонга тушди. 2007-2008 йилги мавсумда уммонлик дарвозабон “Болтон” сафида 15 марта майдонга тушиб, УЕФА Кубогида ҳатто “Бавария”га қарши дарвозани қўриқлашга муваффақ бўлди. Натижада клуб раҳбарияти у билан шартномани 2013 йилгача узайтиришни маъқул кўрди. Аммо жароҳат олган Юсси Яаскелайнен даволниб сафга қайтгач, Ал Ҳабси рақобат туфайли ўз жойини бўшатиб беришга мажбур бўлди.

2010 йил клуб раҳбарияти дарвозабон ўйин амалиётисиз қолиб кетмаслиги учун бир йил муддатга “Уиган”га ижарага беришни маъқул кўрди. Али Ал Ҳабси “Уиган”га келгач, тезда иши ривожланиб кетди. У пенальтиларни қайтариш бўйича Англия чемпионатининг энг яхши дарвозабонларидан бирига айланди. Хусусан, Робин ван Перси, Карлос Тевес, Чичарито, Микел Артета томонидан берилган 11 метрлик жарима тўпларини қайтаришга муваффақ бўлди. Шу-шу осиёлик маҳоратли дарвозабон “Уиган” дарвозасини қўриқлаб келмоқда.



Терма жамоадаги фаолият
Али Ал Ҳабси 17 ёшидан бери Уммон терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Аслида унга ўшандаёқ Европадан таклиф тушган, бироқ ҳали ёш бўлгани учун четга чиқишга рухсат тегмаганди. 2004 йил Хитойда ўтказилган Осиё чемпионатида Ал Ҳабси Уммоннинг биринчи рақамли дарвозабони сифатида гуруҳ ўйинларининг ҳаммасида иштирок этди.

Кейин ЖЧ-2006 саралаш баҳсларида иштирок этди ва 2007 йил бўлиб ўтган Осиё чемпионатида ҳам терма дарвозасини қўриқлади.
Бундан ташқари, Ал Ҳабси Кўрфаз Кубогида кетма-кет тўрт марта қатнашган дарвозабон ҳисобланади. Қолаверса, 2009 йилги мусобақада ғолиб чиққан. 



Шахсий ҳаёти ва ютуқлари

Али Ал Ҳабси барча уммонликлар каби ислом динига амал қилади ва ўзини жуда диндор деб ҳисоблайди. У оилали ва бир нафар Ранад исмли қизчаси бор. Биласизми, ўрта мактабни тугатгач, Ал Ҳабси маълум муддат Мускатдаги халқаро аэропортда ўт учирувчи бўлиб ишлаган. Бир гал “Ал Жазира Спортс”га берган интервьюсида “Агар футболни танламаганимда ҳозир ҳам ўт учирувчи бўлиб ишлаётган бўлардим” деганди.

Али Ал Ҳабси футболчилик фаолияти давомида шу пайтгача бир қатор совринларни қўлга киритган.

2012-13 йилги мавсумда “Уиган” сафида Англия Кубоги соҳиби
2009 йилги Кўрфаз Кубоги соҳиби
Кўрфаз Кубогининг энг яхши дарвозабони - 2003, 2004, 2007, 2009, 2011
2004 йилнинг “Энг яхши араб дарвозабони”
Норвегия чемпионатининг “Энг яхши дарвозабони” - 2004 йил
“Уиган” футбол клубининг “Энг яхши ўйинчиси” - 2011 йил

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика