UZ

Сўнгги янгиликлар

12:55"Ливерпул"нинг италиялик ҳимоячига бўлган қизиқиши ортиб бормоқда  1 12:23Пеллегрини фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 11:55Ливерпуль клуби Грилишнинг ижараси бўйича музокараларни давом эттирмоқда  0 11:21Гвардиола "Палермо"га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  4 10:53Расмус Хойлунд фаолиятини Италияда давом эттиришга яқин  4 10:24Артета "Арсенал"нинг трансфер бозоридаги режалари ҳақида фикр билдирди  0 09:54Гвардиола: "Кўплаб футболчилар жамоани тарк этишлари керак"  6 09:25Рио олимпиадаси совриндори "Машъал" машғулотларига қўшилди  2 08:56Тен Хаг "Манчестер Юнайтед"да Роналду билан бўлган можаро ҳақидаги саволга жавоб берди  11 08:27Саудия клуби 28 миллион евролик трансферни амалга оширди  1 07:58Суперлига. Бугун 18-турга старт берилади  3 07:45Ўртоқлик ўйини. "Палермо" - "Манчестер Сити" 0:3  0 07:30Расман. "Ал Насср" навбатдаги трансферини эълон қилди  0 02:03"Манчестер Сити" ўртоқлик ўйинида "Палермо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ҳусанов майдонда ҳаракат қилди  20 01:25Расман: Нуньес 65 млн евро эвазига "Ливерпул"дан бошқа клубга ўтди  1

Умид Аҳмаджоновдан Давлатимиз Раҳбарига миннатдорчилик Янгиликлар

Умид Аҳмаджоновдан Давлатимиз Раҳбарига миннатдорчилик

Барчамиз учун бирдек қадрли бўлган юртбошимиз Шавкат Миромонович!

Бугун Сизга ўзбекистонлик миллионлаб футбол мухлислари, мураббийлар, федерациямиз вакиллари ва албатта, Осиё майдонларида мардонавор тўп сурган терма жамоамиз аъзолари номидан мактуб битаётганимиздан бағоятда бахтиёрман.

Сизнинг раҳнамолигингизда Ўзбекистон спорти, хусусан футболимиз олдинга каттагина қадам ташлади деб бемалол айта оламиз! Ўтган йил якунида юз берган ўзгаришлар кўп ўтмай, ўзининг мевасини бера бошлади ва 23 ёшгача бўлган йигитларимиздан ташкил топган жамоамиз Осиё мамлакатларини ортда қолдириб, қитъа чемпионлигини қўлга киритди. Бунда Сизнинг фарзандларингиз, мамлакатнинг етук ўғлонлари футболи тараққий этган Хитой, Уммон, Япония, Жанубий Корея каби давлат термаларини мағлуб этиб, драматик руҳда кечган ўйинда Вьетнамни ҳам доғда қолдириб, шоҳсупанинг энг юқорисидан жой олишди.

Бир неча ой илгари Ўзбекистон яккакурашларда ўз ўрнига эга экани ҳақида айтиб, жамоавий спорт турларида ҳам ўсишимиз, олдинга қадам ташлашимиз зарурлигини куюниб гапиргандингиз. Ишонаманки, Сизнинг бу сўзларингиз ўзбекистонлик барча спортчиларимизнинг онгига муҳрланиб, уларнинг юракларига қадар етиб борган. Биз буни футболчиларимиз мисолида кўриб турибмиз.

Сизнинг раҳбарлигингиз, ташаббусингиз ва албатта ғамхўрлигингиз остида меҳнат қилиш барчамиз учун бирдек шарафли. Умид қиламизки, янги йилдаги дебют ғалабамиз қолган футболчилар руҳиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатиб, биз келажакда улкан ғалабаларни ҳали кўп нишонлаймиз. Барчаси учун катта раҳмат!

Ҳурмат билан, Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов.

Рейтинг: +195   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика