UZ

Сўнгги янгиликлар

16:08Тен Ҳаг: "Антони ҳали ҳам мен учун ўғлимдек, аммо у "Байер"га қизиқ эмас"  0 15:37Ямалнинг отаси ўғлини танқид қилувчилар ҳақида: "Одамлар бошқаларга қарайди, кейин ҳасаддан ўлади. Бу уларнинг муаммоси".  4 15:08Обамеянг "Ал Қодисия"ни тарк этди ва Европага қайтиши мумкин  2 14:40Терма жамоага хорижлик мураббий керакми?  59 14:16Снуп Догг Британиянинг машҳур клуби эгасига айланади  3 13:49"Манчестер Сити"нинг янги мавсум учун меҳмон либоси тақдим этилди  1 12:49Расман: Суннатуллоҳ Ҳамиджонов "Андижон"га қайтди  1 12:30Еврокубокда ақлдан оздирадиган камбэк! Финляндия клуби "Барселона" ва "Реал"нинг қаҳрамонлигини такрорлади  6 12:05Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Москвага жўнаб кетди  4 11:34"Барселона" икки футболчи билан шартномани бекор қилмоқчи  2 10:54Луис Диаснинг "Барселона"га ўтишига Исаак ёки Экитике сабабчи бўлиши мумкин  2 10:15Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?  91 09:56Серхио Рамосдан "Реал"ни тарк этган Лукаc Васкесга самимий мактуб: "Сени соғинамиз, Пико"  0 09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  6 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  13

Умид Аҳмаджонов Қаршидаги "Мурувват" болалар уйида бўлди ФОТО Янгиликлар

Умид Аҳмаджонов Қаршидаги "Мурувват" болалар уйида бўлди ФОТО

Бугун ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Қашқадарё вилояти футбол ассоциясидаги умумий ҳолатни ўрганиш ва олимпия спорт турларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш учун Қарши шаҳрига ташриф буюргани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Ташриф давомида Умид Аҳмаджонов Қарши шаҳридаги "Мурувват" болалар уйига бориб, у ердаги болакайларнинг ҳолидан хабар олди.Ушбу болалар уйида тарбияланаётган болажонларнинг кўнглини кўтариш учун уларга Ўзбекистон футбол ассоциациясининг совғалари улашилди.

Маълумот учун, ушбу болалар уйида 4 ёшдан 18 ёшгача бўлган жами 280 нафар бола тарбияланмоқда.

"Мурувват" болалар уйини кўздан кечириш жараёнида бу ердаги мини-футбол майдони аянчли аҳволда экани маълум бўлди. Умид Аҳмаджонов ЎФА ҳисобидан совға тариқасида "Мурувват" болалар уйидаги футбол майдонини замонавий талабларга мос келадиган тарзда тўлалигича қайта реконструкция қилиш, спортни янада оммалаштириш учун шароит яратиш бўйича топшириқ берди. Тез кунда бу ердаги майдонча янги кўриниш касб этади.



Шунингдек, бугун кун тартибидан Қаршидаги Олимпия захиралари ихтисослаштирилган мактаб интернати ҳамда "Насаф" клуби билан яқиндан танишиш ўрин олган.

Кун охирида эса вилоят ҳокимлигининг мажлислар залида Қашқадарёда спорт, хусусан, футбол соҳасини ривожлантиришда олиб борилаётган ишлар, йўл қўйилаётган камчиликлар бўйича йиғилиш ўтказилади ва тегишли хулосалар қилинади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика