

- Ўйин ҳақида
- Ўйин биз учун омадсиз бошланди. Қизил карточкадан кейин анча қийин бўлди. Хотиржамликни сақлаб қолиб, ўйнашда давом этдик. Худога шукрки, хато қилмадик. Бу ғалаба билан мухлисларни муборакбод этамиз.

- Жамоа 2-таймда 10 киши бўлиб ўйнагани деярли сезилмади. Бу нима билан боғлиқ деб ўйлайсиз?
- Ўйлашимча, бу катта иштиёқ билан чамбарчас боғлиқ. Чунки биз "Локомотив"га ютқазиб қўйгандик. Йигитлар икки ҳисса куч билан ҳаракат қилишди. Мана Худо бизни сийлади. Чемпионлар лигаси йўлида йиқилиб қолгунча ўйнашимиз лозим эди, шундай ҳам бўлди.



