Умар Абдулраҳмон: "Бу фақат менинг ютуғим эмас"
02 дек 2016 14:44
Янгиликлар
Умар Абдулраҳмон: "Бу фақат менинг ютуғим эмас"
"Бундай совринни қўлга киритиш катта шараф", - деб гап бошлади 25 ёшли Умар Абдулраҳмон ОФК президенти Шахй Салмон бин Иброҳим Ал Халифанинг қўлидан 2016 йилнинг энг яхши футболчиси учун бериладиган совринни олганидан сўнг.
"Бу фақат менинг ютуғим эмас, бу БАА терма жамоаси ва "Ал Айн" клубининг мураббийлари ва футболчиларининг ҳам ютуғи".
"Отам менинг ғалабаларимни кўриши ҳар қандай совриндан кўра қадрлидир. Мен барчасини отам ва оилам учун қилаяпман".
"Статистик маълумотларга кўра бу йил менинг фаолиятимдаги энг яхшиси бўлибди. Шунга қарамай Осиё чемпионлар лигасида ғолиб бўла олмадим. Шундай экан кейинги йилги мақсадим аниқ. Бундан ташқари келажакда яна Осиёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман".
"Агар Европадан яхши таклиф тушса албатта уни кўриб чиқишим керак. Бироқ "Ал Айн" ажойиб клуб, унинг таркибида ўйнашни кўпчилик орзу қилади", - дейди Умар Абдулраҳмон ОФК расмий сайтига.
Фикрлар