Улуғбек Хошимов: “Ўйлайманки, Эронга қарши баҳс бугунги ўйиндан анча қизиқроқ бўлади”
09 сен 2023 22:59
Янгиликлар
Улуғбек Хошимов: “Ўйлайманки, Эронга қарши баҳс бугунги ўйиндан анча қизиқроқ бўлади”
U-23 Осиё Кубоги саралаши 2-тури доирасидаги Гонконг – Ўзбекистон учрашувидан (0:10) сўнг Улуғбек Хошимов баҳс ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Аввалбор ассалому алайкум. Бугунги баҳсда ўнта гол урамиз деб ўйламагандик. Чунки Гонконгнинг ўйинларини яхшилаб кўрдик ва бугунги рақибларимиз Афғонистондан устунроқдек туйилганди. Натижадан хурсандмиз, голларимизни барчасини мухлисларга бағишладик. Мухлислар бизни қўллаб қувватлашда давом этишларини сўраб қолган бўлардим. Уларга катта раҳмат айтаман.
Эронга қарши ўйин ҳақида...
Эроннинг барчамиз яхши биламиз. Эрон Осиёнинг номдор жамоаларидан бири ҳисобланади. Ўйламанки, Эронга қарши баҳс бугунги ўйиндан анча қизиқроқ бўлади. Чунки ҳар икки жамоа ҳам кучли. Бу баҳсни барча кутмоқда. Бўлажак баҳсда мухлисларни келиб, қўллаб қувватлашларини истайман" - дейди Ҳошимов.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Фикрлар