UZ

Сўнгги янгиликлар

22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  3 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  9 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  4 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  4 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  9 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  11

"Кержаков "Истиқлол" билан музокара ўтказди, аммо клуб Лазаревични танлади" Янгиликлар

"Кержаков "Истиқлол" билан музокара ўтказди, аммо клуб Лазаревични танлади"

"Қизилқум" клуби собиқ устози Тожикистоннинг "Истиқлол" клубида иш бошлайди.

"Никола Лазаревич - "Истиқлол" бош мураббийи бўлади. У клубга икки нафар сербиялик ёрдамчиси билан келади. "Истиқлол"да дарвозабонлар мураббийи бўлиб ишлаб келаётган Дмитрий Тяпушкин ўз лавозимида қолади. Тожикистонлик собиқ футболчи Дилшод Восиев ҳам унинг мураббийлар штабига киради. Лазаревич Ўзбекистонда "Қизилқум" клубидаги фаолияти билан мухлисларга яхши таниш.




"Истиқлол" клуби шорт-листида бир қатор мураббийлар бор эди. Булар: "Пахтакор" собиқ устози Славче Войнески, сербиялик Милан Миланович ҳамда россиялик собиқ ҳужумчи Александр Кержаков.

Маълумот учун, Александр Кержаков бўйича музокараларни ўзбекистонлик футбол мутахассиси Улуғбек Мирзаев олиб борган. Мирзаев россиялик собиқ футболчи билан анча йиллардан буён яхши таниш экан. Кержаков Ўзбекистон Суперлигаси билан таққослаганда ўртача ойликка ишлашга рози бўлаётганди. Аммо "Истиқлол" раҳбарияти ўз вақтида Тожикистон чемпионатида ишлаш тажрибасига эга бўлган Лазаревич номзодида тўхтади. Кержаков ҳозирча ҳеч бир клубда иш бошламади ва оиласи билан Францияга дам олиш учун учиб кетди", - деб ёзади Нарзулла Сайдуллаев телеграмдаги ўз каналида

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика