UZ

Сўнгги янгиликлар

09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  2 09:03Романо "Ноттингем Форест"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди  3 08:30Кичик Роналду терма жамоага чақирилди  1 08:03Мадрид клуби "Арсенал" стадионидаги вазият юзасидан УЕФАга шикоят йўллади  1 07:35Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" БАА жамоасига қарши майдонга тушади  8 01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  3 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  2 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  2 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0 23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  15 22:32Паулу Соуза: "'Насафни яхши биламиз. Улар ҳозиргача кўпроқ очко тўплашга лойиқ эди"  2 22:19Аморим – сўнгги 5 мавсумда АПЛда "Ливерпуль" ва "Сити"ни меҳмонда мағлуб этган ягона мураббий  1 22:04Мундиалга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 Венесуэла билан дуранг ўйнади  2

Улуғбек Мирзаев: "Ҳозирдан "Насаф"дан қўрқиш ёки хайиқиш деган нарса йўқ" Янгиликлар

Улуғбек Мирзаев: "Ҳозирдан "Насаф"дан қўрқиш ёки хайиқиш деган нарса йўқ"

Бир неча соат олдин якунланган қуръа натижаларига кўра "Андижон" жамоаси дастлабки турни сафарда "Насаф"га қарши ўтказиши аниқ бўлди.

Мазкур жараён ҳақида "Андижон" бош директори Улуғбек Мирзаев фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Фарғонадаги стадион 20 ёшлилар ўртасидаги Осиё кубоги учун банд бўлганлиги туфайли Қаршида ўйнайдиган бўлдик. Иккинчи турни "Сурхон"га қарши нейтрал яъни "Пахтакор" стадионида ўтказамиз. Учинчи турда Фарғонада "Бунёдкор"ни қабул қиламиз. Биринчи турда кучли рақиб тушди. Мавсум бошида жамоаларнинг ҳолати тенг бўлади. Ҳозирдан "Насаф"дан қўрқиш ёки хайиқиш деган нарса йўқ. Яхши таркиб йиғиб олдик, деб ўйлайман. Қандай натижа бўлишидан қатъий назар жамоага хулоса 4-5та турда берилади. Шу оралиқда ўзимиз учун керакли очко жамғара олсак, ўйлайманки ҳақиқий баҳони беришади. 

Фойдали ёки фойдасиз тушганини вақт кўрсатади. Нима бўлганда ҳам интиламиз, ўз очколаримизни ишлашга ҳаракат қиламиз", - дейди Улуғбек Мирзаев.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика