Улуғбек Бақоев: "Қўқон-1912" Ўзбекистоннинг кучли жамоаларидан бири"

Narzulla Saydullayev
22 май 2018, 21:59
Суперлига 12-туридан ўрин олган «Қўқон-1912» -«Бухоро» учрашувидан сўнг матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда «Бухоро» устози Улуғбек Бақоев ва жамоа сардори Шавкат Саломов иштирок этиб ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашишди.

- Аввало бугунги ўйин оғир бўлишини жуда яхши билар эдик. Чунки "Қўқон-1912" жамоаси Ўзбекистоннинг кучли жамоаларидан бири эканини биламиз. Лекин шунга қарамай бор кучи билан майдонда бўш келмай, ғалаба учун охиригача курашган йигитларимизга раҳмат айтаман ва Қўқон жамоасининг кейинги ўйинларида омад тилайман - дейди Улуғбек Бақоев.

Шавкат Саломов - Мен аввало бугунги учрашувга узоқ бўлишига қарамай шунча масофани босиб келган «Бухоро» мухлисларига ва йигитларни шижоати учун катта рахмат айтаман уларга. Мураббийлар штабига ҳам алоҳида миннатдорчилигимизни билдирамиз. Чунки  кетма- кет мағлубиятдан  сўнг жамоани қайта руҳан тайёрлаш жуда қийин масала. Лекин мураббийларимиз буни уддасидан чиқишди ва буни эвазига йигитлар бор эътиборини ўйинга қаратиб ғалаба қозонди.

 

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: "Бухоро" матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›