Улуғбек Бақоев: "Футболчиларимизнинг шижоати ва меҳнати орқали қийин ўйинда ғалабага эришдик"
14 июн 2020 20:52
Янгиликлар
Улуғбек Бақоев: "Футболчиларимизнинг шижоати ва меҳнати орқали қийин ўйинда ғалабага эришдик"
Ўйин ҳақида фикрларингиз…
Биринчидан, чемпионларга қарши ўйнаганимизни айтиш жоиз. Биламизки, “Пахтакор”да юқори даражали футболчилар ўрин олган. Яна об-ҳаво шароити ноқулай эканлиги ва пандемия туфайли ўйин ритмимизни йўқотиб қўйганимизни айтишим лозим.
Биз бу мавсум ғалаба қозонмагандик, 3 ўйинда 1 очко тўплагандик, холос ва амалдаги чемпион билан ўйнаш анча қийинчилик туғдирди.
Жамоамиз футболчиларининг шижоати ва меҳнати орқали қийин ўйинда ғалабага эришдик. “Пахтакор”га келажакда омад тилаб қоламан ва ОЧЛда яхши қатнашишлари тилакдошиман”.
Норхонов ҳақида
Бу футбол. Кийиниш хонасига кирганимизда унга айтдимки, “сен гол ура олмаганинг муаммо эмас, муаммо сен шошилганингда”. Бундай вазиятларда шошилмаслик лозим.
Нагаев ҳақида
Ҳозир аниқ билмайман, унда кичик жароҳат кузатилган бўлиши мумкин.
Санжар Рашидов ҳақида… Одатда у асосий таркибда тушарди ёки карантин даврида унда қандайдир муаммо кузатилдими?
Йўқ, ҳеч қандай муаммо йўқ. “Пахтакор” савиясини инобатга олган ҳолда ва хавфли стандартларнинг олдини олиш мақсадида шундай таркибни майдонга туширдик.
Фикрлар