UZ

Сўнгги янгиликлар

10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  0 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  2 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  6 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  1 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  5 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  4 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  31 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   40 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  24

Улуғбек Бакаев: "Шахсий фикримча, пенальти йўқ эди. Тўп футболчининг қаерига теккани камераларда кўринмаганди" Янгиликлар

Улуғбек Бакаев: "Шахсий фикримча, пенальти йўқ эди. Тўп футболчининг қаерига теккани камераларда кўринмаганди"

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Пахтакор" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Ўйин яхши, курашларга бой бўлди. Ўйинчиларга эътирозим йўқ. Гол уришимиз мумкин эди, аммо маҳорат етишмади. Ўйин охиридаги пенальтига келсак, билмадим. Ҳакамлар қандай қилиб пенальтини баҳолашади? Қандай қилиб пенальти қўйишади? Шахсий фикримча, пенальти йўқ эди. Майдонга шунча мухлис келди, футболчилар тер тўкишди, ҳамма ҳаракат қилди. Ҳакам эса битта эпизодда пенальти қўйди ва бўлди. Ўйинчиларга ва мухлисларга раҳмат айтаман.

- Ўйинга етти дақиқа қўшиб берилди, жамоалар эса пенальтидан сўнг уч дақиқа ўйнашди...

- Бу савол менга эмас, ҳакамларга берилиши керак. Улар қандай қилиб бундай қарорга келишганини билмайман. Пенальти эса йўқ эди. Биринчидан, ўйинчи бошқа футболчига жуда яқин масофада эди. Тўпга ўйнамоқчи бўлган футболчининг қаерига тўп теккани ҳам кўринмаган. Тўпнинг қаерга теккани хатто кўринмаганди. Камераларда бу йўқ эди. Ҳакам эса пенальти қўйди. Балки, уларда бошқа камера бордир, аммо бизга кўрсатилган тасвирларда пенальти йўқ эди. Шунчаки, йигитларга ачиняпман. Улар 90 дақиқа ҳаракат қилишди ва битта эпизод барчасини барбод қилди.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика