UZ

Сўнгги янгиликлар

20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  0 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  0 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европанинг, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  3 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   0 18:27Конате "Ливерпуль" билан янги шартномаси ҳақида: "Бу мураккаб жараён, биз ҳамма нарсани айта олмаймиз"  1 18:00U-19 чемпионати. "Пахтакор" "Насаф"ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилди  18 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  3 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  9 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  9 14:53Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  4 14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  5

Улуғбек Бакаев: "Кейинги ўйинларда очиқроқ ва агрессивроқ бўлишга ҳаракат қиламиз" Янгиликлар

Улуғбек Бакаев: "Кейинги ўйинларда очиқроқ ва агрессивроқ бўлишга ҳаракат қиламиз"

Суперлиганинг 2-тури доирасида "Қизилқум" мағлуб қилинганидан кейин "Бухоро" бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида қатнашди.


- Биринчи ўйиндан кейин йигитларда руҳан чўкиш бўлди. Шу сабабли бугунги ўйинда ғалаба қозонишимиз керак эди. Ўйин биз учун яхши бошланди. Кетма-кет вазиятлар яратдик, тезкор гол уриб олдик. Кейинчалик яна бир-икки вазиятлар бўлди. Вазиятлар голга айланмаганидан кейин биз ҳимояга эътибор беришни бошладик. Иккинчи бўлимда ҳам чуқур ҳимоялана олдик. Иккинчи гол бизни хотиржам қилди. Починни очиб олдик, бу уч очко билан барча футболчиларимни табриклайман ва ҳеч кимга эътибор билдиришни истамайман. Улар бугун ўзларини ўйинга баҳш қила олишди. Ғалаба билан табриклайман ва энди кейинги учрашувларни ўйлашни бошлаймиз.

- Мавсумдаги илк ғалаба билан табриклайман. Ўзингиз айтганингиздек, бугун жамоа натижа учун ўйнади. Иккинчи гол эса ўйинни ўлдирди. Бугун ҳам жамоа ўтган сафаргидек ҳужумкор ўйнаса бўлармиди?

- Буларнинг барчаси руҳият билан боғлиқ. Кўрган бўлсангиз, бугун дарвозабонимиз уч-тўрт хатога йўл қўйди ва бу голга олиб келиши мумкин эди. Йигитлар ўйинни олиб чиқиб кета олишди. Биринчи ўйинда 90+4-дақиқада гол ўтказганимиздан кейин йигитларда пасайиш бўлганди. Кўп нарса шунга боғлиқ. Кейинги ўйинларда бундай ҳолатлар бўлмаслигига умид қиламан. Шу орқали бошқачароқ футбол ўйнаймиз, очиқроқ, агрессивроқ бўлишга ҳаракат қиламиз.

- Бугунги майдоннинг ҳолатига қандай баҳо берасиз?

- Майдон ҳақида нимадир дейиш қийин. Чунки бу майдонда мен футбол ўйнамадим. Ушбу майдонда иккала жамоа ҳам футбол ўйнади, демак, жамоаларда шароитлар бир хил эди. 

- Бугунги ўйинда захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинни кучайтира олдими.

- Ушбу футболчилар аслида асосий таркиб аъзолари ҳисобланишади. У бунгача терма жамоа ихтиёрида бўлиб турганди. Икки ҳафта давомида биз билан бўлмагани учун машғулотлар давомида ўсишга эришмоқда. Бугун у захирадан тушиб, гол урди. Гап йўқ. Уни олқишлайман.

- Бугунги ўйинда ўтган сафаргисига қараганда ҳимояда ўзгариш бўлди. Бу 90+4-дақиқада ўтказиб юборилган гол билан боғлиқми?

- Бу ерда футболчининг хатолари кузатилди. Шу сабабли у билан гаплашдик ва бугун уни захирада қолдирдик. Бу қарор тўғри бўлганини натижада кўрдик.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика