Улуғбек Бакаев: "Биринчи бўлимда бизда ҳеч нарса ўхшамади"
12 апр 20:53
Янгиликлар
Улуғбек Бакаев: "Биринчи бўлимда бизда ҳеч нарса ўхшамади"
Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Бухоро" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин ҳақида
- Биринчи бўлимда бизда ҳеч нарса ўхшамади. Ёмон ўйнаб ютқазиш мумкин, лекин бундан фарқли. Иккинчи бўлимда ҳужумкорликка интилдик. Бироқ, бугун бизнинг кунимиз эмас экан. "Қўқон-1912" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ҳоҳиш, иштиёқ уларда юқорироқдек кўринди.
- Биринчи бўлимнинг ўзида иккита алмаштиришни амалга оширдингиз. Бу асосий таркибни танлашдаги хатолик билан боғлиқми?
- Биринчи бўлимда рақиб кўпроқ урғу бераётган ва хатолар кузатилаётган чизиқларда ўзгаришлар қилдик. Бу ўзгаришлар иккинчи бўлимни ҳам кўзлаб амалга оширилди.

- Кўп вазиятларда ҳакамликдан норози экандек кўриндингиз ...
- Йўқ, бу ўйин эмоциялари билан боғлиқ. Менда ҳакамлик юзасидан эътироз йўқ.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар