"Улар шунчаки фаворит эмас, супер-фаворит" – Венгер ЕВРО олдидан Франция термаси ҳақида
08 июн 2021 22:08
Янгиликлар
"Улар шунчаки фаворит эмас, супер-фаворит" – Венгер ЕВРО олдидан Франция термаси ҳақида
"Арсенал"нинг франциялик афсонавий мураббийи Арсен Венгер Европа чемпионати олдидан Франция миллий жамоаси ҳақида тўхталди.

"Улар шунчаки фаворит эмас, супер-фаворит. "Фаворит " сўзи ҳам етарли эмас. Франция жаҳон чемпионлигини қўлга киритди, уларда Канте, Погба, Бензема, Гризманн, Коман, Жиру, Дебмеле бор, мен санаб ўтишда ярмини айтмадим.
Уларнинг захира ўриндиғида дунёнинг исталган терма жамоасида ўйнай оладиган 11 футболчи бўлади. Демак, Франциянинг жаҳон чемпиони эканлигини ва жамоа ҳаттоки ҳали ўз чўққисига чиқиб улгурмаганлиги ҳақидаги фактларни инкор этиб бўлмайди.
Бу жамоа ҳамон ривожланмоқда, йигитлар ҳали ёш. Икки-уч ўйинчини ҳисобга олмаганда, жамоанинг асосий қисми ёшлардан иборат", – деди Арсен Венгер.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар