Украинага 2та техник мағлубият ёзилиши мумкин

Aslanov Jasurbek
26 мар 2019, 14:45
Украина терма жамоаси ФИФА регламентини бузгани учун жиддий жазоланиши мумкин.

Маълумотларга кўра, Украина футбол федерацияси бразилиялик Жуниор Мораесни маҳаллийлаштиришда қоидаларни бузган. ФИФА регламентига кўра, футболчи қуйидаги шартлар бўйича миллий жамоада ўйнаши мумкин: Агар у ўша мамлакатда туғилган бўлса, агар унинг ота-онаси шу мамлакатда дунёга келган бўлса ва агар у ушбу мамлакатда 5 йил танаффуссиз истиқомат қилган бўлса. Мораес 2017 йил Хитойга кетишдан аввал 4 йил ва 8 ой Украинада яшаган.

Агар футбол раҳбарияти максимал даражада жазоларни қўллайдиган бўлса, Украинага Евро-2020 саралашидаги Португалия ва Люксембургга қарши баҳс учун техник мағлубият ёзилади. Мораес бу ўйинларда майдонга тушган эди. Шундай қилиб, 4 очко тўплаган Украина терма жамоаси турнир жадвалида сўнгги ўринга тушиб кетиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Maisfutebol