Украина термаси АПЛ клуби билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Sherzod Nurmatov
23 мар 2023, 11:19
Украина терма жамоаси Премьер-лига жамоасига қарши назорат баҳсида майдонга тушади.

Tribuna.com хабарига кўра, Украина терма жамоаси рақиби "Брентфорд" бўлади. Учрашув бугун Тошкент вақти билан 22:00 га белгиланган.

Манба берган хабарга кўра, учрашув ёпиқ эшиклар ортида ўтади ва унга фақат ҳар икки жамоа вакиллари кириши мумкин.

"Брентфорд" 27 турда 42 очко тўплаб, АПЛ мусобақа жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Tribuna.com