

“Шахтёр” Харьковдаги “Металлист” стадионида “Черноморец”ни қабул қилиб, йирик 5:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
“Кончилар” сафида Марлос ва Факундо Феррейра “дубл”га эришган бўлса, яна бир гол Виктор Коваленко ҳисобига ёзилди.
“Шахтёр” ушбу ғалабадан кейин очколари сонини 45 тага етказиб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. “Черноморец” эса 17 очко билан 10-ўринни эгаллаб турибди.



