Украина чемпионати. “Шахтёр” 95-дақиқада гол уриб, “Динамо”ни таслим этди

4 ноя 2018, 08:17
Украина чемпионатининг 14-туридан ўрин олган марказий учрашув азалий рақиблар “Шахтёр” ва “Динамо” (Киев) ўртасида бўлиб ўтди.

Харьков шаҳридаги “Металлист” стадионида кечган баҳсда кончилар иродали ғалабага эришишди. Ушбу ғалабадан кейин “Шахтёр” 37 очко билан турнир жадвалида пешқадамликни мустаҳкамлади. “Динамо” эса 29 очко билан иккинчи поғонада бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia