UZ

Сўнгги янгиликлар

03:30Буффон ва Доннарума дарвозаларига гол урган ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйнаган "Нефтчи"нинг янги легионери билан танишамиз  3 03:15АПЛ. ​Ван Дейкнинг голи "Ливерпул"га "Сандерленд" устидан ғалаба тақдим этди  5 02:50Германия кубоги. "Бавария" "Лейпциг"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  0 02:30АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"ни йирик ҳисобда таслим этди. Ҳусанов иккинчи бўлимда майдонга туширилди  27 01:50"Локомотив" Анталиядаги бешинчи назорат ўйинида ғалаба қозонди  0 00:56Влаховичга "Барселона", "Бавария" ва "Милан" қизиқиш билдирмоқда  2 00:33Винисиус 2025 йил охирида депрессиядан қийналаётган Араухога қўнғироқ қилган  3 00:09"Тоттенхэм" "Реал" ҳимоячисини трансфер қилиш бўйича музокараларни бошлади  2 23:35Бубаня "Металлург" ихтиёрига етиб келди  1 23:07"Тоттенхэм"ни бошқариш учун номзодлар маълум  4 22:40ОКМК назорат ўйинида "Ротор"га ютқазди  0 22:13"Барса" президентлигига номзод Виктор Фонт: "Клубнинг "Реал" эмас, Месси билан алоқани узганини кечириб бўлмайди"  9 21:28ОЧЛ 2. Туркманистонга юлдузларсиз борган "Ал Насср" "Аркадағ"ни мағлубиятга учратди  10 21:05Эшитдик-да! "Нефтчи"нинг легионер ҳужумчиси "Қўқон-1912"га ўтишга яқин  12 20:38Тарихда шу кун. Ўзбекистон - Баҳрайн 0:1, Нестеров йиғлаган оқшом  7

Украина бош мураббийи: "Бразилия ҳақида ўйлаганимиз йўқ" Янгиликлар

Украина бош мураббийи: "Бразилия ҳақида ўйлаганимиз йўқ"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати 1/4 финал доирасидаги Венесуэлага қарши ўйиндан сўнг (9:4) Украина бош мураббийи Олександр Косенко сайтимизга интервью берди.

"Бугун жуда қизиқарли ўйин гувоҳига айландик. Менимча, учрашув мухлисларга манзур бўлди. Биз ярим финалдамиз, яъни дунёнинг энг кучли тўрт жамоасидан биримиз.

Жамовий ҳамжиҳатлигимиз ғалабада муҳим рол ўйнади. Бундай даражадаги беллашувларда фақатгина жамоавий ғалабага эришиш мумкин.

Кейинги рақиб — Бразилия ҳақида ўйлаб кўрганимиз йўқ, сабаби аввал Венесуэлани мағлуб этиш лозим эди. Бор эътиборимиз бугунги учрашувга қаратилганди. Кейинги рақибни энди ўрганиб чиқамиз.

Шу ўринда мухлисларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Украинадаги вазият барчага маълум. Буни сўз билан ифодалаб бўлмайди. Буни шунчаки ҳис қилиш керак. Биз яқинларимизнинг далдасини, матонатини ҳис қилиб турибмиз ва мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлови туфайли яхши натижага эришяпмиз", деди Косенко.

Эслатиб ўтамиз, Украина терма жамоаси ярим финалда Бразилияга қарши баҳс олиб боради.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика