Уилшир фаолиятини MLS'да давом эттириши мумкин

Alisher
26 окт 2020, 12:47
"Вест Хэм" ва "Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси Жек Уилшир фаолиятини океан ортида давом эттириши мумкин.

"Вест Хэм" 28 ёшли хавбек билан шартномани бекор қилиш борасида келишувга эришгандан сўнг унинг итальян ёки испан клубларига йўл олиши тахмин қилинганди.

Ўйинчи айни дамда MLS'да тўп тепиш учун вариантларни қидирмоқда.

Уилшир ўтган мавсум "Вест Хэм" таркибида 10та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Sun