Уго Санчес: "Роналду "Реал"нинг барча рекордини янгилайди"

Tolibjon Qosimov
21 сен 2013
"Реал" клуби собиқ ҳужумчиси Уго Санчес клуб ҳужумчиси Криштиану Роналду клубнинг барча рекордларини янгилашини айтиб ўтди, деб хабар бермоқда Испания матбуоти.

"Роналду – футбол гиганти. Худди Лионель Месси каби. Агар у жароҳатларни четлаб ўта олса барча рекордларни янгилай олади. У "Реал"нинг энг яхши тўпурари бўлиб турган Раулни ҳам ортда қолдиради. Криштиану клуб билан шартномани узайтиргач янада ишончлироқ ўйнай бошлади", — дейди Санчес.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com