

Ушбу баҳсда Лондон жамоаси дарвозасини Уго Льорис қўриқлади. Бу Льорис учун еврокубоклар доирасидаги 100-ўйин бўлди. Шу тариқа Уго француз дарвозабонлари ичида ушбу натижага эришган илк ўйинчи бўлди.
Льорис Европа Лигасида 32 (саралаш босқичидаги ўйинлар билан), Чемпионлар Лигасида эса 68 та (саралаш босқичидаги ўйинлар билан) ўйинда иштирок этган.



