UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   0 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  6 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   1 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  7 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  7 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  10 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  11 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  17 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  5

"Уфа" раҳбари Ўруновнинг Gucci ва Louis Vuitton'даги харидлари ҳақида: "Агар МУМни сотиб олмоқчи бўлса, олаверади. У ўғирлагани йўқ, ишлаб топди" Янгиликлар

"Уфа" раҳбари Ўруновнинг Gucci ва Louis Vuitton'даги харидлари ҳақида: "Агар МУМни сотиб олмоқчи бўлса, олаверади. У ўғирлагани йўқ, ишлаб топди"

"Уфа" директорлар кенгаши раиси Ростислав Мурзагулов "Спартак"га ўтган ярим ҳимоячи Остон Ўрунов ҳақида гапирди.

- Ўрунов ўзининг инстаграм саҳифасида МУМ (марказий универсал магазин)дан қилган харидларини жойлади ва бу дарҳол интернетда танқид қилинди. Ушбу постни кўрдингизми? Бу ҳақда нима дейсиз?

- Танқидга салбий муносабатдаман. Остон - ёш йигит, унинг учун хурсанд бўлиш керак, барчасини ўз меҳнати билан топган, ўғирламаган. Агар МУМни сотиб олишни хоҳласа, сотиб олаверсин! Мен эса бошқа дўконларга боришни афзал кўраман, мен учун бу сал қимматлик қилади (кулади).

- Москва Остоннинг бошини гангитиб қўймадимикин? Сизнингча, бу биринчи белгилар эмасми?

- Ундай демаган бўлардим. Инсонлар майдонда ва ташқарида ўзларини бошқача тутишлари мумкин. Кўрганингиздек, Ўрунов доим курашларга чанқоқ, ҳеч қачон тўхтамайди, дангаса эмас. Ҳатто унинг кучи қолмаган бўлса ҳам, югуради, ишлайди. Профессионал йигит. Унинг ҳатто ёмон одатлари ҳам йўқ, Остон доим спортда. Хўш, дўконга одам кириб келди, нима қилибди? Бунда муаммо кўрмаяпман. Мен уни қўллаб-қувватлайман.

- Айтишларича, Остон "Спартак"да ҳали аванс ҳам, маош ҳам олмаган. Клубингиздаги маош футболчига бундай шопинг (савдо) қилишга имкон берадими?

- (Кулади) Ростини айтсам, фақат нархлари арзонлаштирилган маҳсулотлар учун етса керак, - дейди Мурзагулов.


Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик хавбек бундан бир неча кун олдин ўзининг Gucci ва Louis Vuitton'даги харидлари акс этган суратини истаграм саҳифасига жойлаган ва бир оздан сўнг постни ўчириб ташлаган эди.


→ ФОТО  Остон Ўрунов "Уфа"га қарши ўйин "Спартак" билан Бошқирдистонга етиб келди

Рейтинг: +48   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика