

"Мен Грилишни олиб кетган бўлардим. Боуэн ўнг томонда ўйнайди, бу жойда Сака, Коул Палмер, Фоден ўйнай олади.
Боуэн ўрнига Грилишни олардим", – деди МЮ собиқ ҳужумчиси The Overlap нашрига.
Боуэн якунланган мавсумда 44 та ўйинда 20 та гол урди ва 10 та голли пас берди. Грилиш эса мавсум давомида 36 та ўйинда 3 та гол урди ва 3 та голли пас берди.



