

Бироқ, раҳбарият жамоани “Уэска”га (1:0) қарши учрашувга клуб автобусида жўнатишга қарор қилди. Белгиланган шаҳарга иккала транспорт турида бориш вақти тахминан бир хил бўлгани туфайли, шундай хулосага келинди. Шу тариқа, “Барса” клуб бюджетидан 30 минг еврони тежади.
Эслатиб ўтамиз, “кўканорранглилар” пандемия туфайли молиявий қийинчиликларни бошидан ўтказмоқда.



