УЕФА "Ювентус"ни еврокубоклардан четлатиши мумкин
22 янв 2023 16:12
Янгиликлар
УЕФА "Ювентус"ни еврокубоклардан четлатиши мумкин
УЕФА келажакда "Ювентус"ни еврокубоклардан четлатиши эҳтимоли катта.
Бир неча кун аввал А Серияда "Ювентсу"дан 15 очко олиб ташланди. Бунга сабаб клубдаги молиявий фирибгарликлардир.
Маълумотларга кўра, УЕФА футболчиларга маош тўлашдаги фирибгарликлар учун "Ювентсу"ни еврокубоклардан четлатиши мумкин экан. Бироқ бу қоидабузарликлар исботланиши зарур. УЕФА жамоадаги молиявий вазиятни кўриб чиқишга киришган.
2021 йилда "Ювентус" молийвий фэйр-плейга амал қилмагани учун 3,5 млн. евро жарима тўлаган эди. Агар "Юве" яқин уч йилликда бошқа молиявий қоидабузарликлар қайд этган бўлса жарима 23 млн. еврогача етади.
"Ювентус" еврокубокларга йўлланма олсагина ушбу "бан" кучга киради. Агар "Юве" А Серияда ТОП-7га кира олмаса, ушбу жазо "кекса синьора" еврокубокда иштирок этишга "чипта" олгандагина амал қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар