УЕФА "Трабзонспор"ни еврокубоклардан четлаштирди

3 июн 2020, 20:57
УЕФА матбуот хизмати хабарига кўра, Туркиянинг "Трабзонспор" клуби ташкилот шафелигида ўтказиладиган мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқидан бир мавсумга маҳрум қилинган.

2019 йилнинг июлида УЕФАнинг молиявий назорат органи "қораденгиз бўронлари" молиявий fair play қоидаларини бузган деб топган, шундан сўнг клуб УЕФА билан муросали битим имзолаганди, аммо сулҳ шартларини бажара олмади. Натижада, "Трабзонспор" кейинги икки мавсумдан бирида (2020/21 ва 2021/22) еврокубоклар учун йўлланмага эга чиқса, мусобақада қатнаша олмайди.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги пайтларда "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машариповнинг айнан "Трабзонспор" сафига қўшилиши мумкинлиги муҳокама қилинаётган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: football.kulichki

Сўнгги янгиликлар

Барча ›