UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  3 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  9 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  2 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  16 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  21 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  13 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  58 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8

Машарипов ким билан рақобатлашиши керак? Янгиликлар

Машарипов ким билан рақобатлашиши керак?

Хабарингиз бор, "Паҳтакор" ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов фаолиятини Туркия Суперлигасида давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Турк нашри: Машарипов "Трабзонспор" либосини кийишни хоҳламоқда, "Пахтакор" футболчи учун 2 миллион сўради

Ҳамюртимиз учун воқеалар   ривожининг кейинги босқичи ижобий кўриниш олса, унинг "Трабзонспор"даги фаолияти қандай кечиши мумкин? Машарипов турк чемпионати, Европа Чемпионлар Лигаси учун тайёрми?

Жалолиддин амплуа жиҳатидан чап қанот вингери ҳисобланади. Сўнгги йилларда Трабзон шаҳри жамоасининг ушбу позициясида Энтони Нвакаэме тўп тепиб келди. Турк матбуотида Машарипов ҳақида хабарлар тарқалгач, ҳамюртимиз айнан нигериялик футболчининг ўрнини эгаллаши ҳақида гапирила бошлади. Аммо клуб ўйинлари архивига назар солар экансиз, бу фикрларнинг мутлоқ хатолигига амин бўласиз.

Эътибор қилинг, Нвакаэме маҳсулдорлик бўйича жамоанинг иккинчи рақамли футболчиси ҳисобланади. Туркия чемпионатининг жорий мавсумида 23 ўйин ўтказган 31 ёшли футболчи 10 гол, 6та самарали узатмага муаллифлик қилган. "Қора денгиз бўронлари" таркибида яна бир чап қанот ярим ҳимоячиси бор — нидерландиялик Билол Башачикоглу. Мазкур футболчи "Трабзонспор" сафига 2020 йилнинг 20 январида келиб қўшилди. Суперлига паузасига қадар 4та учрашувда, умумий ҳисобда 18 дақиқа майдонда ҳаракатланди, холос. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида тугайди ва турклар катта эҳтимол билан унинг ўрнига, Нвакаэме билан рақобат қилиши учун янги номзодларни излай бошлаган.

Демак, Машарипов "Трабзонспор" сафига бориб қўшилган тақдирда ҳам, нигериялик футболчи билан асосий таркиб учун жиддий тарзда рақобатлашишига тўғри келади. Клуб мутасаддиларининг мақсади ҳам шундан иборат — рақобатни ҳис қилмай қўйган Энтони учун яхши конкурент топиш. Зеро, рақобат бор жойдагина ўсиш бўлади.

Энтони Нвакаэме ким ўзи?

1989 йил Нигериянинг Лагос шаҳрида туғилган, бўйи 185 смли (чап қанотга ихтисослашган) ҳужумчи. Асосий зарбаларини ўнг оёғида йўллайди, жисмоний ҳолати яхши, техник ўйинчи, тезлиги ҳам ёмон эмас. Дания футболи тарбияланувчиси ҳисобланади, "Трабзонспор"га 2018 йилда 1,1 млн евро эвазига келиб қўшилган. Бунга қадар Руминия ва Исроил чемпионатларида тўп тепган. Турк клуби билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. "Трансфермаркт" порталида 4 млн еврога баҳоланган. Қуйидаги лавҳада унинг майдондаги ҳаракатларига баҳо беришингиз мумкин.


Хуллас, осон бўлмаслиги аниқ. Аммо музокаралар муваффақиятли якунланса, бу Машарипов учун ҳам янги чақириқ бўлар эди. Сиз бу хусусда қандай фикрдасиз?

Фахриддин Рўзиев

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика