УЕФА Суперкубоги учун "Ливерпуль" ва "Челси" клублари беллашади

2 июн 2019, 04:20
Хабарингиз бор, ҳар йили ЕЧЛ ҳамда Европа лигаси ғолиблари ўртасида УЕФА Суперкубоги ўйини бўлиб ўтади.

Жорий мавсум "Тоттенхэм"ни 2:0 ҳисобида енгиб Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган "Ливерпуль" жамоаси, Европа лигаси соҳиби "Челси"га қарши яна бир супер соврин учун кураш олиб боради.

УЕФА Суперкубогининг 44-ўйини сифатида тарихдан жой оладиган  баҳс 14 август куни Истанбул шаҳрида жойлашган "Водафон-Арена" стадионида ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia