УЕФА ПСЖ ва "Манчестер Сити"га янги футболчиларни сотиб олишни тақиқлаши мумкин

Tolibjon Qosimov
16 апр 2014, 11:08
Telegraph Sport нашрининг хабарига кўра, УЕФА Франциянинг ПСЖ ва Англиянинг "Манчестер Сити" клубларига камида бир трансфер ойнаси вақтида янги футболчи сотиб олишни тақиқлаши мумкин.
Бу клублар молиявий "фейр плэй"ни бузганликда гумон қилинмоқда. "Сити" хўжайини шайх Мансур ибн Зайд Ал-Наҳайян клубни бошқараётганда молиявий "фейр плэй"ни бузганликда айбланиши мумкин. Худди шундай айблов Париж клуби раҳбариятига ҳам таалуқли бўлади.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net