УЕФА Миллатлар лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташланди

Aslanov Jasurbek
24 янв 2018, 16:50
Айни дамда Швейцариянинг Лозанна шаҳрида 2018 йилнинг сентябрь ойида старт оладиган УЕФА Миллатлар лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташланмоқда.

Турнир ҳақида тўлиқ маълумот: ЕВРОПА МИЛЛАТЛАР ЛИГАСИ

А лигада 12та топ-жамоалар иштирок этади. Кейинги 12та жамоа B лигада қатнашади, навбатдаги 15та жамоаси эса C лигада, қолган 16таси D лигага ўтказилади. A ва B лигаларда 3та жамоадан иборат 4та гуруҳ ташкил этилади. C лигасида битта 3та жамоадан ташкил топган ва учта 4та жамоалик гуруҳ бўлади. D лигада 4та жамоадан ташкил топган тўртта гуруҳ мавжуд бўлади. Ўйинлар 2018 йилнинг сентябрь-ноябрь ойларида уйда ва меҳмонда бўлиб ўтади (ҳар бир терма жамоа гуруҳ сиғимига кўра 4-6та ўйин ўтказади).

А лигасидаги тўрт гуруҳ ғолиблари 2019 йилнинг июнь ойида бўлиб ўтадиган финал босқичига чиқишади. Мезбонларни УЕФА 2018 йилнинг декабрь ойида иштирокчилар орасидан танлаб олади. B, C ва D гуруҳи ғолиблари даражасини кўтариш учун учрашувлар ўтказишади. A, B ва C лига гуруҳларида сўнгги ўринни эгаллаган жамоалар даражаси бир поғона пасаяди.


"D" лигаси

D1 гуруҳиГрузия, Латвия, Казахстан, Андорра

D2 гуруҳи: Беларусь, Люксембург, Молдова, Сан-Марино

D3 гуруҳи: Озарбайжон, Фарер ороллари, Мальта, Косово

D4 гуруҳи: Македония, Арменистон, Лихтенштейн, Гибралтар


"C" лигаси

C1 гуруҳи: Шотландия, Албания, Исроил

C2 гуруҳи:  Венгрия, Греция, Финляндия, Эстония

C3 гуруҳи: Словения, Норвегия, Болгария, Кипр

C4 гуруҳи:  Руминия, Сербия, Черногория, Литва


"B" лигаси

B1 гуруҳи: Словакия, Украина, Чехия

B2 гуруҳи: Россия, Швеция, Туркия

B3 гуруҳи: Австрия, Босния ва Герцеговина, Северная Ирландия

B4 гуруҳи: Уэльс, Ирландия, Дания


"А" лигаси

А1 гуруҳи: Германия, Франция, Голландия

А2 гуруҳи: Бельгия, Швейцария, Исландия

А3 гуруҳи: Португалия, Италия, Польша

А4 гуруҳи: Испания, Англия, Хорватия


1 тур: 6-8 сентябрь 2018 йил

2 тур: 9-11 сентябрь 2018 йил

3 тур: 11-13 октябрь 2018 йил 

4 тур: 14-16 октябрь 2018 йил 

5 тур: 15-17 ноябрь 2018 йил

6 тур: 18-20 ноябрь 2018 йил

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia