УЕФА "Марсель" клубига қарши иш очди

Mirjalol Normatov
19 фев 2022
Конференциялар лигаси 1/16 финали доирасидаги "Марсель" - "Қорабоғ" (3:1) учрашувида қоидабузарликлар аниқланди.

УЕФА расмий сайти хабарига кўра, учрашувни қабул қилувчи мезбон томон бир неча хатоликларга йўл қўйган. Тартиб посбонлари трибуналарда тақиқланувчи сўзлар ёзилган баннерга аҳамият беришмаган ва мухлисларнинг пиротехник воситалардан фойдаланишини олдини олмаган.

Бу борадаги жазо барча ҳолатни ўрганиб чиққандан кейин берилади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal