

Лион шаҳрида ўтган ўйинда мухлислар томонидан тартибсизликлар юзага келтирилганди. Бу билан бир нечта регламент бандларининг бузилиш ҳолатлари аниқланган эди.
Ўша ўйинда “Лион” Москва армиячиларига 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди. Французлар Москвадаги ўйинда зафар қучишганига қарамай, ўз майдонларида кўпроқ гол ўтказиб юборганликлари учун курашни тўхтатишганди.
“Лион” мухлислари мағлубиятни ҳазм қила олмай, майдонга турли буюмлар улоқтириб, пиротехника воситаларидан фойдаланишганди. Бундан ташқари меҳмон футболчиларига нисбатан ирқчилик муносабатида бўлишганди. УЕФА бу ишни 31 май куни кўриб чиқади.




