UZ

Сўнгги янгиликлар

УЕФА ЕЧЛ ва Европа лигасидан кейинги ўринда турувчи мусобақага ном танлади Янгиликлар

УЕФА ЕЧЛ ва Европа лигасидан кейинги ўринда турувчи мусобақага ном танлади

УЕФАнинг учинчи ўринда турувчи мусобақаси Конференция лигаси деб номланди.

Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда. Манбанинг маълумотига кўра, биринчи турнир 2021/2022 йилги мавсумда ўтказилади. Мусобақа формати Чемпионлар лигасидек тузилади — 32 жамоа, 8 гуруҳ. Гуруҳнинг биринчи ўрин эгалари 1/8 финалга тўғридан-тўғри йўл олишса, иккинчи ўринни қўлга киритган жамоалар Европа лигаси гуруҳ босқичида 3-поғонани банд этган клублар билан  нимчорак финал йўлланмаси учун беллашишади. Конференция лигаси ғолиби эса кейинги мавсум Европа лигасида қатнашиш ҳуқуқини кўлга киритади. 


Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛнинг амалдаги чемпиони "Ливерпуль", "Челси" клуби эса ЕЛ ғолиби ҳисобланади. 

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг