УЕФА Чақирни четлатмади

Aslanov Jasurbek
6 окт 2021
ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасида Германия ва Руминия терма жамоалари ўртасидаги учрашувга туркиялик ҳакам Жунейт Чақир тайинланди.

Бу шуни англатадики, гарчи Италияда кўпчилик ҳакам ишдан четлатилишига ишонишган бўлса-да, УЕФА Чақирга нисбатан ҳеч қандай санкция қўлламади.

"Милан" ва "Атлетико" ўртасидаги Чемпионлар лигаси ўйинидан сўнг Жунейт Чақир жиддий танқидларга дуч келганди. Италия клуби ҳатто ҳакамнинг хатти-ҳаракатлари устидан расмий шикоят ҳам берган.

Эслатиб ўтамиз, "Милан" ўз уйида "Атлетико"га 1:2 ҳисобида ютқазди. Туркиялик ҳакам учрашув якунланаётган бир паллада "россонерлар" дарвозаси томон шубҳали пенальти белгилади, уни эса Луис Суарес голга айлантирди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Itaia