

Бу ҳақида "Football Italia" нашри хабар қилди. Инглиз клуби тез орада Пуссеттонинг трансфери бўйича музокараларни бошламоқчи. Иккала клуб ҳам италиялик миллиардер Жампаоло Поццога тегишли. Шу туфайли келишув жараёнида муаммолар юзага келмайди.
Маълумот учун, "Удинезе" форварди А Сериянинг жорий мавсумида 12 учрашувда майдонга тушиб, атиги 1 та гол урган.



