

Мадридликлар ўз тарихида бешинчи маротаба (2014, 2016, 2017, 2018, 2023) ушбу мусобақада ғолиб бўлиб, ўз рекордини янгилади. Энг яқин таъқибчи “Барселона”да 3 та титул бор.
Шунингдек, Тони Кросс “Реал” ва “Бавария”даги фаолияти орқали клублар ўртасидаги мундиалдаги титулларини 6 тага етказди ва у ҳам ўз рекордини янгилаб қўйди. Хавбек бундан олдин 2018, 2017, 2016 и 2014 ҳамда 2013 йиллар мусобақа ғолиблигини қўлга киритганди.
“Қаймоқранглилар” раҳбари Флорентино Перес эса “Реал” бошқарувидаги титуллари сонини 31 тага етказиб, бу борада рекордчи ҳисобланган афсонавий Сантьяго Бернабеу билан тенглашди. Эндиликда улар мадридликлар тарихида энг кўп совринга эга чиққан президентлар ҳисобланади.



