UZ

Сўнгги янгиликлар

18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  0 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  3 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  5 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  18 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  11

Учта ўйин қолдирилдими, демак таркиб маълум. У қачон эълон қилинади? Янгиликлар

Учта ўйин қолдирилдими, демак таркиб маълум. У қачон эълон қилинади?

Теглар :  Ўзбекистон МТЖ
Бугун Олий лиганинг 19-туридан ўрин олган учта ўйин номаълум муддатга қолдирилгани ҳақида хабар чиқди.

Ушбу хабарга кўра Ўзбекистон миллий терма жамоасига уч ва ундан ортиқ футболчиларнинг чақирилиши муносабати билан 25-26 август кунларида бўлиб ўтиши керак бўлган қуйидаги ўйинлар номаълум муддатга қолдирилди:

«Пахтакор» (Тошкент) – «Машъал» (Муборак);
«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Насаф» (Қарши);
«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Локомотив» (Тошкент)

Бундан келиб чиқадики мана учрашувларда иштирок этиши керак бўлган клублардан камида уч нафардан футболчи терма жамоага чақирув олган. Демак Ўзбекистон терма жамоасининг таркиби маълум.

Жанубий Корея терма жамоаси устози ҳам, 25 август куни Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказадиган Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи ҳам бизга қарши таркибларни эълон қилиб бўлишди.

ПФЛ сайтида олий лиганинг учта учрашуви қачон бўлиб ўтиши ҳақида маълумот кейинроқ берилади деб аниқ қилиб ёзиб қўйилган. Энди фақат битта савол қолади, терма жамоа таркиби қачон эълон қилинади? Халқ шуни кутмоқда...

Нарзулла Сайдуллаев


Рейтинг: -33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика