UZ

Сўнгги янгиликлар

23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  1 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  12 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  22 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  26 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  54 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  5 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  525 22:05Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  5 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  2 19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  28

"Учрашувларнинг барчаси сунъий майдонда ўтади" — Нигора Абидова Янгиликлар

"Учрашувларнинг барчаси сунъий майдонда ўтади" — Нигора Абидова

Хабарингиз бор, мамлакатимизнинг 2020 йилги чемпиони — "Бунёдкор-W" тарихда 2-бор ўтказилаётган Чемпионлар лигаси баҳсларида иштирок этади.

Жамоа 3 ноябрь куни мусобақага йўл олиши ҳақида хабар берган эдик. ЎзПФЛ матбуот хизмати раҳбари Нигора Абидова ҳам айни пайтда жамоа билан бирга. Ундан Иорданиядаги муҳит ҳақида маълумот олдик.

"Аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати Чемпионлар лигасининг пилот версияси, деса хам бўлади. 2-бор ўтказилаётган мусобақага Иорданиянинг жанубида жойлашган Ақаба шаҳри мезбонлик қиляпти. "Бунёдкор-W" бу ерга Тошкент-Истанбул-Амман-Ақаба йуналишида етиб келди.

Турнирда иштирок этаётган жамоаларнинг барчаси (4) "Oryx Hotel Aqaba"да истиқомат қиляпти.

Кеча — 4 ноябрь куни Элмира Гуламова бошчилигидаги "Бунёдкор-W" дастлабки машғулотини ўтказди. 

Қизларда кайфият аъло даражада. Шунингдек, Учрашувларнинг барчаси сунъий қопламали майдонда бўлиб ўтишини ҳам алоҳида таъкидлаш керак. 

"Бунёдкор-W" чемпионлик йўлида "Сри Гокулам Керала" (Ҳиндистон), "Шаҳрдари Сиржан" (Эрон) ва "Амман клуб" (Иордания) жамоалари билан куч синашади", — дейди Нигора Абидова.

М. Кушбакова суҳбатлашди

фото: "Бунёдкор" матбуот хизмати

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика