Уч мамлакат клублари Санчони ижарага олишга тайёр

Sherzod Nurmatov
21 окт 2023, 14:55
Футболчига талаб бор.

Италия, Германия ва Туркия клублари "Манчестер Юнайтед" вингери Жейдон Санчони ижарага олишга шай. Бу ҳақда "Sky Sports" хабар бермоқда.

Футболчининг "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Ҳаг билан келишмовчилиги давом этмоқда, шу сабабли у жамоадан четлаштирилган. Клуб ичида футболчининг жамоани тарк этишига ишонч кучаймоқда.

Миш-мишларга кўра, Дортмунднинг "Боруссия"си Санчони қайтаришга тайёр, аммо фақат ижара асосида ва агар манкунианлар унинг маошининг бир қисмини тўлашса. "Манчестер Юнайтед" ҳатто футболчини сотишга ҳам тайёр ва унинг нархини белгилаб қўйган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›