

Унинг хизматларига уч топ-клубдан қизиқишлар бўлмоқда. "Todofichajes" хабарига кўра, "Ювентус", ПСЖ ва "Рома" каби клублар янги мавсумда посбони ўз таркибида кўришни истамоқда.
Ёзда испаниялик кипер эркин агентга айланади. 32 ёшли де Хеа МЮда айни дамда "Рома"ни бошқараётган Жозе Моуринью билан ишлаган. У 2011 йилдан буён манкунианликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.



