

25 ёшли испаниялик футболчига ПСЖ, "Барселона" ва "Реал" клублари қизиқиш билдирмоқда.
"Кўршапалаклар" ўйинчи билан хайрлашишни хоҳламайдилар, аммо коронавирус туфайли юзага келган молиявий инқироз ҳимоячини сотишга мажбур қилиши мумкин.
Гайя жорий мавсум 24та ўйинда майдонга тушиб, 4та ассист қайд этди. Унинг трансфер нархи 35 миллион еврога баҳоланмоқда.



