Уч футболчи Италия термаси қароргоҳини тарк этди

Mirjalol Normatov
8 окт 2018, 20:46
Италия термасининг уч футболчиси қароргоҳни тарк этди.

Football Italia хабарига кўра, ҳимоячилар Данило Д’Амброзио ("Интер") ва Алессио Романьоли («Милан»), шунингдек, ҳужумчи Патрик Кутроне ("Милан") термани тарк этди.

Данило жисмоний ҳолатидаги муаммолар сабабли термага ёрдам бера олмаса, Романьолининг мушакларида муаммолар бор. Кутроне эса тўпиғидан олган жароҳатини даволашга улгурмаган.

Италияликлар 10 октябрда Украина термасига қарши ўртоқлик учрашувида қатнашса, 14 октябрда Миллатлар лигаси доирасида Польша билан баҳс олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Italia