U23 Осиё чемпионати. Танташев Саудия Арабистони - Таиланд учрашувида ишлайди

Narzulla Saydullayev
12 янв 2016, 12:29
Бугун Қатарда U23 Осиё чемпионати ўйинлари старт олади.

Ўзбекистонлик ФИФА ҳаками Илгиз Танташев ушбу қитъа чемпионатида иштирок этиши ҳақида хабар бергандик. ОФК ҳамюртимизни "B" гуруҳидан ўрин олган Саудия Арабистони - Таиланд учрашувига захира ҳаками этиб тайинлади. Баҳсни БАА вакили Муҳаммад Абдулла Ҳассан Муҳаммад бошқариб боради.

Учрашув 13 январь куни Тошкент вақти билан соат 21:30да Дохадаги "Гранд Ҳамад" стадионида бўлиб ўтади.

Саудия Арабистони - Таиланд
Бош ҳакам
: Муҳаммад Абдулла Ҳассан Муҳаммад (БАА)
Қанот ҳакамлари: Муҳаммад Аҳмад Алҳаммади, Ҳасан Муҳаммад Абдулла Алмаҳри (иккиси БАА)
Захира ҳаками: Илгиз Танташев (Ўзбекистон)


Бундан ташқари ўзбекистонлик ФИФА лайнсмени Жаҳонгир Саидов бугун бўлиб ўтадиган Сурия - Эрон учрашувига тайинланган. Ҳамюртимиз австралиялик Кристофер Жеймс Битга ёрдам беради.

Сурия - Эрон
Бош ҳакам
: Кристофер Жеймс Бит (Австралия)
Қанот ҳаками: Абу Бакар Салим Ал Амри (Уммон), Жаҳонгир Саидов (Ўзбекистон)
Захира ҳаками: Аҳмад Абу Бакар Саид Ал Каф (Уммон)

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia